Толибларнинг ўнлаб жангариси ўлдирилди

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат жанубида ўтказилган амалиётлар оқибатида “Толибон” ҳаракатининг ўнлаб жангариси ўлдирилганини эълон қилди.

Қўмондонликнинг билдиришича, жангарилар билан тўқнашувлар Покистон чегарасига яқин Гармшер туманида рўй берган. АҚШ ва Буюк Британия қўшинлари икки ҳафта муқаддам Гармшер туманида толибларга қарши кенг кўламли амалиётларни бошлаб юборган эди.