Зилзила қурбонлари сони ортяпти

Расмий маълумотларга кўра, Хитойда 12 май куни рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда. Сўнгги 30 йил давомида Хитойда кузатилган энг кучли зилзила оқибатида 12 минг киши нобуд бўлган.

Об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли зилзиладан энг кўп зарар кўрган шаҳарларга ёрдам эндигина етиб бормоқда. Хитой ҳукумати мамлакат шифохоналари қўшимча қонга муҳтож эканини маълум қилди. Россия, АҚШ, ЕИ ва Япония ҳукуматлари Хитойга ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.