Яна бир ўзбекистонлик юртига экстрадиция қилинди

Хабарларга кўра, Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон фуқароси Эркин Холиқовни ўз юртига экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилган.

Эркин Холиқов ўтган йилнинг август ойида қирғиз милицияси томонидан қўлга олинган ҳамда суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилиб, Ўшдаги қамоқхонада сақланаётган эди. Ўзбекистонда эса Э.Холиқовга диний экстремистик ташкилотларга алоқадорлик айби қўйилган.

“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти расмий Бишкекни Э.Холиқовни юртига қайтармасликка чақирганди.