“Нақба”даги норозилик акциялари

Фаластин бўйлаб “Нақба”, яъни “Фожеа” куни муносабати билан норозилик акциялари ўтказилмоқда.

Бундан 60 йил муқаддам Исроил давлати ташкил этилган эди. 1948 йилда Исроилнинг Фаластин ҳудудларини босиб олиши ва араб давлатлари билан олиб борган уруши оқибатида етти юз мингга яқин фаластинлик қочқинга айланган эди.

“Қонимиз тўкилган ерларимиздан босқинчиларнинг кетиш фурсати келди. Фаластин халқининг “Нақба”, деб номланаётган хўрланиш кунига якун ясашнинг вақти келди”,- деди Фаластин президенти Маҳмуд Аббос.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги яҳудийларнинг ҳарбий постлари яқинида ва Рамаллоҳда Фаластин му[торияти раҳбари Маҳмуд Аббос қароргоҳи яқинида норозилик акциялари ўтказилди.

Айни пайтда АҚШ президенти Жорж Бушнинг Исроилга сафари давом этмоқда. Бу ерда у Исроил ташкил этилганига 60 йил тўлиши муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этди. Шунингдек, Жорж Буш Исроил парламентида чиқиш қилиб, Исроил халқини иврит тилида мустақиллик куни билан табриклади.