Мартин Энналс мукофоти Тожибоевага тегди

Қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг нуфузли Мартин Энналс мукофотига лойиқ топилди.

Жамғарманинг бу ҳақдаги баёнотида М.Тожибоеванинг соғлиғи тобора ёмонлашиб бораётгани ва у зудлик билан озод этилиши талаб қилинган.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари М.Тожибоева 2005 йилнинг 7 октябрида Ирландияга инсон ҳуқуқлари анжуманига кетаëтганида ҳибсга олиниб, 2006 йил 6 март куни таъмагирлик, туҳмат қилиш ва товламачиликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.