АҚШ президенти Саудия Арабистонига келди

Бу ерда Жорж Буш Саудия подшоҳи Абдулла билан учрашиб, ўзаро алоқалар, минтақадаги вазият ҳамда жаҳон бозорида нефть нархи каби масаларни муҳокама қилди. Учрашувда Эрон масаласи ҳам муҳокама этилгани айтилмоқда.

Саудия Арабистонига келишдан аввал Жорж Буш Исроилда бўлиб, яҳудий давлати ташкил этилганига 60 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.