Жаҳон чемпионати тугамоқда

Канаданинг Квебек минтақасида муз устида хоккей бўйича 2008 йилги жаҳон биринчилиги мусобақаси якунига етмоқда.

Жума кунги ярим финал ўйинларида Канада терма жамоаси Швеция устидан 5:4 ҳисобида ғалабага эришди. Россиялик хоккейчилар эса Финляндия жамоасини 4:0 ҳисобида енгди. 18 май куни бўладиган финал ўйинида ҳозиргача мағлуб бўлмаган Канада ва россиялик хоккейчилар куч синашади. 17 май куни Швеция ва Финляндия хоккейчилари бронза медали учун беллашади.