Жангариларга қарши рейдлар давом этмоқда

Ироқ шимоли-ғарбида жойлашган Мосул шаҳри ва унга туташ ҳудудларда “Ал-Қоида” жангариларига қарши рейдлар ўтказилмоқда.

Ироқ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий амалиётларнинг дастлабки тўрт куни давомида 1100 шахс қўлга олинган.

Вазирлик матбуот вакили генерал-майор Муҳаммад Аскарийнинг айтишича, қўлга олинганларнинг 500дан ортиғи аввал ҳукумат томонидан қидирувда бўлган шахслардир.

АҚШ ҳарбийлари Мосул “Ал-Қоида” жангарилари ўрнашиб олган Ироқдаги сўнгги шаҳар эканини айтмоқда.