Жорж Буш Афғонистон президенти билан учрашди

АҚШ президенти Жорж Буш Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Афғонистон раҳбари Ҳомид Карзай билан учрашди.

Музокарадан кейин Жорж Буш Саудия Арабистони нефть қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтирганидан мамнун экани, аммо бу етарли эмаслигини айтди.

10 май куни Саудия нефть қазиб чиқариш ҳажмини кунига 300 минг баррелга кўпайтиришга қарор қилган эди. Жорж Буш АҚШ нефтни қайта ишлаш қувватини ошириши кераклиги, атом энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириши, юзага келган энергетика бўҳронидан қутулиш учун муқобил энергиядан фойдаланиш стратегиясини давом эттириши кераклигини таъкидлади.