Элчи қўйиб юборилди

Уч ой олдин жангарилар ўғирлаб кетган Покистоннинг Афғонистондаги элчиси Тариқ Азизуддин қўйиб юборилди.

Элчининг ўзи ҳукумат кўрган чора-тадбирлар натижасида озод этилганини билдирди.

Маълумотларга кўра, элчининг ҳайдовчиси ва шахсий қўриқчиси ҳам соғ-омон. Покистон расмийлари элчининг қандай озодликка чиққани ҳақида маълумот бермади.

Тариқ Азизуддин Афғонистон пойтахти Кобулга кетаётган пайтда 11 февраль куни Афғонистон билан чегарадош Хибер минтақасида ҳайдовчиси ва шахсий қўриқчиси билан бирга бедарак йўқолган эди.