Гаровдаги икки фуқаро озод қилинди

Афғонистонда қарийб бир ой гаровда ушлаб турилган икки хорижлик фуқаро озод қилинди.

Афғонистон махсус хизмати расмийларининг “Франс пресс” агентлигига маълум қилишича, гаровга олинган непаллик ва ҳиндистонлик фуқаро мамлакат ғарбидаги Ҳирот вилоятида махсус амалиёт натижасида озод этилган. Амалиёт чоғида одамларни ўғирлаган гуруҳ етакчиси ҳам қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Гаровга олинганлар — мамлакатдаги хориж ташкилотининг икки ишчиси бир ой муқаддам Афғонистоннинг Эрон билан чегараолди ҳудудидаги Адраскан шаҳрида саёҳатда юрган вақтида ўғирланган эди.