Постсовет давлатларда иқтисодий тараққиёт сустлашиши мумкин

Европа тикланиш ва тараққиёт банки собиқ иттифоқ давлатлари ҳудудида иқтисодий тараққиёт сустлашишини тахмин қилмоқда.

Банк экспертлари фикрича, кредитлаш тизимидаги глобал инқироз туфайли инфляция даражасининг ортиб кетиши бунга сабаб бўлади.

ЕТТБнинг Киевдаги 17-анаъанавий йиллик анжуманида ялпи ички миллий маҳсулот ўсиши кўрсаткичи минтақанинг нисбатан ривожланган мамлакатлари – Қозоғистон, Россия, Украина, Молдовада 2008 йилда ўртача 6 фоизни ташкил этиши мумкинлиги ҳақида гап борди.

Банк тадқиқотларига кўра, 2007 йилда ушбу ҳудудда ялпи ички миллий маҳсулот ҳажми ўсиши ўртача 7,3 фоизни ташкил этган эди.