Хитойда уч кунлик мотам эълон қилинди

Расмий рақамларга кўра, ҳафта аввал мамлакат жануби-ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 32 минг 477 нафарга етган.

“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, жароҳатланган одамлар сони 220 минг 109 кишига етган. 10 минглаб одам эса бедарак йўқолган. Ҳозир зилзила содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, зилзила қурбонларига ёрдам юки ортилган АҚШнинг икки самолёти Хитойга етиб борди. Бунга қадар зилзила жарбдийдаларига 860 миллион долларлик хорижий ёрдам етказилган. Бундан ташқари, Япония, Россия, Сингапур, Жанубий Корея ва Тайвандан борган қутқарув гуруҳлари ишламоқда.