Россияда коррупцияга қарши кураш кенгаши ташкил этилди

Мазкур кенгашга Россия президенти Дмитрий Медведев раислик қилади.

Хабарларга кўра, Кремлда вазирлар билан учрашган Д.Медведев коррупцияга қарши кураш борасида миллий режа ишлаб чиқишни таклиф қилган.

Президент Россияда коррупция кўлами мисли кўрилмаган даражага чиққанини таъкидлади. Владимир Путин президентлиги даврида ҳам коррупцияга қарши кураш кенгаши ташкил этилган эди.