Ўзбекистонликлар депортация қилинади

Ўзбекистонлик 30 фуқаро Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузгани учун мамлакатдан депортация қилинади.

Олмаота вилояти Олмакўл тумани прокурори илтимосномасига кўра, ўзбекистонлик 30 фуқарога нисбатан кейинчалик мамлакатдан бадарға қилиниш шарти билан маъмурий жазо сифатида бир кунлик қамоқ жазоси белгиланганини хабар қилди Қозоғистон Бош прокуратураси.