АҚШ қўшинлари тинч аҳолини ўлдирди

АҚШ қўшинларининг Бағдодга яқин Байжий шаҳрида амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши, жумладан, икки бола нобуд бўлди.

Ироқ полициясининг билдиришича, ҳаво зарбаси фуқаролар машинада кетаётган пайтда берилган.

АҚШ қўшинлари матбуот котиби бу фуқаролар ҳарбийларнинг тўхташ буйруғига амал қилмагандан сўнг уларнинг машинасига қарата ракета отилганини маълум қилди.

Шунингдек, Бағдод ва Бақуба шаҳарларида рўй берган зўравонликларда ироқлик икки журналист нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.