Хитойдаги зилзила қурбонлари сони 51 минг кишига етди

Хабарларга кўра, яна 29 мингга яқин фуқаро бедарак йўқолган, тўрт мингдан зиёд бола етим қолган. Мамлакат расмийларининг билдиришича, зилзиладан энг кўп зарар кўрган Сичуань вилояти аҳолиси яна уч миллионга яқин чодирга муҳтож.

Айни пайтда Хитойда ўтказилажак Ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласи эстафетасига қайта старт берилди. Хитойда зилзила қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилиниши муносабати билан машъала эстафетаси уч кунга тўхтатилган эди.