Кўмир конидаги портлаш

Украинанинг Донецк вилоятида кўмир конида рўй берган портлашда тўрт киши нобуд бўлди.

Украина расмийларининг билдиришича, портлаш 330 метр чуқурликда рўй берган. Бу пайтда конда камида 400 ишчи бўлгани хабар қилинмоқда. Айни пайтда фожеа сабаблари ўрганилмоқда.