Украина президенти Россияни энергетик шантажда айблади

Украина пойтахти Киевда энергия масалаларига бағишлаб ўтказилган саммитда чиқиш қилган Виктор Юшченко Россия гази ва нефтига бўлган қарамликни камайтириш кераклигини таъкидлади.

Бу саммитда Украина, Озарбойжон, Грузия, Эстония, Литва, Латвия ва Польша президентларидан ташқари, ЕХҲТ, Жаҳон банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки расмийлари ҳам иштирок этди.

Анжуманда муҳокама этилган асосий масалалардан бири Каспийбўйи мамлакатларидан қазиб олинган нефть маҳсулотларини Россияни четлаб ўтиб, Европага олиб чиқиш масаласи бўлгани хабар қилинмоқда.