Ниҳоят Ливан президентлик бўлди

Ливан армияси генерали Мишель Сулаймон мамлакат президенти этиб сайланди.

Ливан парламентида ўтказилган сайлов жараёнида Мишель Сулаймон номзодини 127депутатдан 118 таси қўллаб-қувватлади.

Жорий ҳафта бошида Қатарда учрашган Ливан ҳукумати ва мухолифатдаги “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи вакиллари мамлакатда 18 ой давом этган сиёсий бўҳронга барҳам беришга ҳамда Мишель Сулаймонни президент этиб сайлашга келишиб олганди.