Фазовий аппарат ерга суратлар юборди

АҚШнинг 25 май куни Марсга муваффақиятли қўнган фазовий аппарати у ерда олинган илк суратларни Ерга юборди.

“Феникс” фазовий аппарати 10 ойлик парвоздан сўнг якшанба куни Марсга қўнган эди.

Хабарларга кўра, ердан туриб бошқарилаётган учувчисиз аппарат келаси уч ой давомида Марсда борлиги тахмин қилинаётган муз қатламлари ва унда бўлиши мумкин бўлган кимёвий моддалар таркибини ўрганади.