Польша ва Швеция ЕИга янги режа тақдим этди

Польша ва Швеция ЕИнинг собиқ Совет Иттифоқи республикалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш режасини тақдим қилди.

Бу режада Украина, Молдова, Грузия, Арманистон ва Озарбойжон каби давлатлар билан алоқаларни яхшилаш ва виза масаласини енгиллаштириш таклиф қилинган.

Украина Польша ва Швециянинг мазкур режасини олқишлади.