Контрабанда ун ушлаб қолинди

Қозоғистонлик чегарачилар 15 тонна уннинг контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетилиши олдини олди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, Сариоғоч чегара отрядининг “Интимақ” заставаси участкасида айланма йўллар билан Ўзбекистонга ун олиб чиқиб кетаётган учта юк машинаси тўхтатиб қолинган. Қозоғистон фуқароларига тегишли бўлган бу автомашиналарда 15 тонна контрабанда ун бўлган. Мазкур иш юзасидан айни пайтда суриштириш ишлари олиб борилмоқда.