Қирғизистонда хавфсизлик амалиётлари ўтказилмоқда

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат жанубидаги Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон ва Новкен туманларида хавфсизлик амалиётлари ўтказилаётганини эълон қилди.

Вазирлик расмийларининг билдиришича, диний экстремистик гуруҳларни таъқиб қилиш жараёнида фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” оқимининг бир неча аъзоси қўлга олинган.