Ироқ шимолидаги ҳужумда 16 киши нобуд бўлди

Маҳаллий шифохона ходимларининг айтишича, 30дан ортиқ одамни ярадор қилган шахс ўзини полиция маскани яқинида портлатиб юборган.

Бундан бир оз аввал Мосул яқинида ҳам худкуш шахс томонидан амалга оширилган ҳужумда уч киши нобуд бўлгани ва ўн икки киши тан жароҳати олгани хабар қилинган эди.