Қирғизистон парламентига янги спикер сайланди

Қирғизистон парламентининг депутатлари кўпчилик овоз билан Айтибой Тоғаевни Жўғўрқу Кенеш раиси лавозимига сайлади. Айтибой Тоғаев номзоди мамлакат президенти Қурманбек Бақиев томонидан тавсия қилинган эди.

Бундан бироз аввал қирғизистонлик депутатлар парламентнинг амалдаги спикери Адахон Мадумаровнинг истеъфосини тасдиқлаган эди.