Қозоқ-ўзбек чегарасида ун контрабандасининг олди олинди

“Мирзакент” чегара заставаси наряди “КамАЗ” автомашинасида 25 тонна уни контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб ўтаётган қозоғистонлик фуқарони қўлга олди.

Қозоғистон Чегара хизматининг билиришича, жорий ой бошидан буён қозоғистонлик чегарачилар томонидан жами 63 тонна ун контрабандаси билан боғлиқ 7 та ҳолатнинг олди олинган.