“Ироқдаги Ал-Қоида” мағлуб бўлиш арафасида

Марказий разведка бошқармаси раҳбари Майкл Ҳайден Ироқдаги “Ал-Қоида” ҳаракати стратегик жиҳатдан мағлуб этилиш арафасида эканини маълум қилди.

Майкл Ҳайденнинг “Washington Post” нашрида чоп этилган интервьюсида айтилишича, “Ал-Қоида” ҳаракатининг бошқа давлатлардаги бўлинмаларига ҳам катта талафот етказилган. Терроризмга қарши кураш борасида Марказий разведка бошқармаси томонидан амалга оширилаётган амалиётларга тўхталган Майкл Ҳайден бу ҳаракатлар самара бераётганини маълум қилди.