“Толибон” Ғазни вилоятидаги Рашидон туманини ишғол қилди

Бу маълумотни Ғазни вилояти расмийлари ҳам тасдиқлади.

“Толибон” ҳаракати матбуот котибининг айтишича, жангарилар полициянинг уч ходимини ўлдириб, маҳаллий ҳокимлик биносига ўт қўйган. Шунингдек, туман ҳокими ва полициянинг саккиз ходими эса жангарилар томонидан асир олинган.