Кобулдаги портлашда одам ўлди

Кобулда содир бўлган бомба портлаши оқибатида бир аёл нобуд бўлди, беш киши жароҳатланди. Ушбу портлаш Афғон ҳарбийларини пойтахтга олиб кетаётган машинага қарши йўналтирилганди.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Ўтган пайшанба куни ҳам содир этилган портлашда 3 фуқаро ҳалок бўлганди.