Соғлиқни сақлаш вазирлари Бишкекда учрашади

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 3-4 июнь кунлари Евросиё иқтисодий ҳамжамияти соғлиқни сақлаш вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳам иштирок этилиши кутилмоқда.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, учрашув кун тартибига Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлатлар ижтимоий сиёсатини амалга ошириш, юқумли касалликларга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, фуқароларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш каби масалалар киритилган. Бундан ташқари, учрашувда тиббиёт мутахассислари тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, давлат дипломларини тан олиш, аҳолини дори-дармон ва тиббий техника билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.