Ҳиллари Клинтон Пуэрто-Рикода ғалаба қилди

Сенатор Ҳиллари Клинтон Пуэрто-Рико оролида демократлардан АҚШ президентлигига номзодларни саралаш жараёнида ғалаба қозонди.

Хабарларга кўра, сайловчиларнинг 68 фоизи Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаган бўлса, Барак Обама 32 фоиз овоз олишга муяссар бўлган.

Бироқ Ҳ.Клинтон Демократик партиядан номзод бўлиш учун зарур бўлган делегатлар сони борасида ҳануз Б.Обамадан ортда қолмоқда. Демократик партия номзодлиги учун якуний кураш 3 июнь куни АҚШнинг Дакота штатида бўлиб ўтади.