Халқаро агентлик мутахассислари Сурияга сафар қилади

Жорий ой якунида Атом энергияси халқаро агентлигининг бир гуруҳ мутахассислари Сурияга сафар қилади.

Бу ҳақда маълум қилган агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадейнинг айтишича, бу ерда халқаро кузатувчилар АҚШ разведкасининг расмий Дамашқ ўз ҳудудида ядровий реактор барпо этмоқда, деган иддаолари юзасидан текширув ишлари олиб боради.

Сурияда қад ростлагани айтилаётган бу ядровий реактор ўтган йилнинг сентябрь ойида Исроил ҳаво кучлари томонидан йўқ қилинган эди.