Мўътабар Тожибоева озод бўлди

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси М.Тожибоева 2005 йил 7 октбярида ҳибсга олиниб, 2006 йилнинг март ойида Жиноят кодексининг 16 моддаси, хусусан, таъмагирлик, туҳмат қилиш ва товламачиликда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўтган ойда халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг нуфузли Мартин Энналс мукофотига лойиқ топилган М.Тожибоеванинг озод этилиши АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучернинг Ўзбекистон сафарига тўғри келди.