Темир йўл қурилиши Олимпиададан сўнг бошланади

Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши Пекин Олимпиадаси якунланиши билан бошланади.

“Пекиндаги Олимпиада якунланиши биланоқ Хитой томони мамлакатни Қирғизистон ва Ўзбекистон билан боғловчи темир йўл қурилишини амалга оширишга астойдил киришади”,- дея маълум қилди “Қирғиз темир жўлу” давлат корхонаси бош директори Нариман Тюлеев.

Унинг айтишича. янги йўл қурилишининг биринчи босқичи Тўруғартдан Ўш вилоятининг Қорасув шаҳригача бўлган ҳудудни қамраб олади.