Бангладеш полицияси кенг қамровли амалиётлар ўтказмоқда

Бангладеш полицияси сўнгги ҳафта мобайнида мамлакат бўйлаб жиноий унсурларга қарши ўтказилган кенг кўламли амалиётларда 10 мингга яқин фуқаро ҳибсга олинганини эълон қилди.

Бангладеш полиция бошқармаси раҳбари Нур Муҳаммаднинг таъкидича, декабрь ойига белгиланган парламент сайловидан аввал мамлакатда қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида шундай чора-тадбирлар ўтказилган. Айни пайтда мамлакатдаги сиёсий партиялар бу ҳаракатлар ортида сиёсий мотивлар борлигини маълум қилди.

Ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат 2007 йилнинг январь ойида ҳокимиятга келиб, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилган эди.