БМТ озиқ-овқатни кўпайтириш режасини эълон қилди

Римда давом этаётган халқаро саммитнинг иккинчи кунида БМТ бош котиби Пан Ги Мун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариб ҳажмини ошириш учун йилига 20 миллиард доллар сарфлаш лозимлигини билдирди.

БМТ бош котиби ўз чиқишида глобал озиқ-овқат бўҳронини бартараф этишга қаратилган фавқулодда режани эълон қилди.

“2030 йилга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 50 фоизга оширишимиз керак. Мана шуни инобатга олган ҳолда ҳозир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Жаҳон банки ёрдамида 10 та давлатга кўмак кўрсатиш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Келаси уч ойда эса бу лойиҳага яна 20 та давлат киритилади”,- деди БМТ бош котиби.