Қонун бекор қилинди

Туркия Конституциявий суди муслималарнинг университетларда рўмол ўрашига рухсат беришни назарда тутган қонунни бекор қилди.

Конституциявий суд фикрича, ҳукумат томонидан февраль ойида қабул қилган бу қонун Туркияда давлат ва диннинг айрилиги принципига путур етказган.

Мазкур қонун Туркия парламентидаги жойларнинг ярмидан кўпини эгаллаб, амалдаги ҳукуматни тузган “Адолат ва тараққиёт” партияси томонидан тақдим қилинган эди.