Медведев Ғарб билан ҳамфикрлик йўқлигидан ташвишда

Россия президенти Дмитрий Медведев Германия канцлери Агрела Меркел билан учрашуви чоғида расмий Москва ва Ғарб давлатларининг ўзаро муносабатларида ҳамфикрлик йўқлигидан ташвиш билдирди.

Хабарларга кўра, Д.Медведев ва А.Меркел учрашуви чоғида ўзаро алоқалар, жумладан, энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама этилган.