Бош вазир уйига қуролли ҳужум уюштирилди

Косово бош вазири Ҳошим Тачининг пойтахт Приштинадаги уйига қуролли шахслар ҳужум қилди.

Шанбага ўтар кечаси уюштирилган қуролли ҳужум пайтида бош вазир уйда бўлмаган, унинг рафиқаси ва ўғли бўлган. Номаълум шахслар ва бош вазир қўриқчилари ўртасидаги отишма пайтида ҳеч ким яраланмаган. Ҳужумчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Косово ҳукумати бош вазир ва оила аъзоларига қарши амалга оширилган ҳужумни қоралаб, унинг ҳимоясини кучайтирди.