Маликий Теҳронга келди

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Эрон раҳбарлари билан сўзлашув ўтказиш учун Теҳронга келди.

Хабарларга кўра, икки давлат раҳбарлари сўзлашуви чоғида Ироқдаги шиа жангари гуруҳларни Эрон қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги иддаолар муҳокама этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, музокара чоғида Ироқ ва АҚШ ўртасида хавфсизлик борасида узоқ муддатга мўлжалланган келишув хусусида олиб борилаётган сўзлашувлар муҳокама этилиши кутилмоқда.