Турк аскарлари айирмачилар билан тўқнашди

Туркия марказидаги Тунчели вилоятида турк аскарлари ва курд айирмачилари ўртасида юзага чиққан отишма оқибатида уч жангари ўлдирилди.

Курд айирмачилари Тунчелидаги қатор йўлларни тўсиб қўйганидан сўнг Туркия десант қўшинлари Курдистон ишчилар партиясининг қирққа яқин жангариси истеҳкомига ҳужум уюштирди.

Шунингдек, жануби-шарқдаги Ҳаккари вилоятида бир турк аскарининг мина портлашидан нобуд бўлгани билдирилди.