Испаниялик ҳайдовчилар муддатсиз иш ташлади

Ёнилғи нархининг муттасил ошиб бораëтганига норозилик тариқасида Испаниядаги юк машинаси ҳайдовчилари муддати чекланмаган иш ташлаш бошлади.

Иш ташловчилар, шунингдек, мамлакат бўйлаб йўлларга тўсиқлар ўрнатиб, аҳолини ўз акцияларини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

2008 йилнинг биринчи беш ойи давомида Испанияда ëнилғи нархи ўтган йилгига нисбатан 35 фоиз ошди.