Сербия ва Косово ўзаро мулоқотга чақирилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сербия ва Косово ҳукуматларини ўзаро мулоқотга даъват қилди.

Унинг айтишича, Косово етакчиларининг бир томонлама равишда Сербия ҳудудларидаги минтақани мустақил, деб эълон қилиши барқарорликка хизмат қилмайди.

Москва дипломатлари раҳбари Косово муаммосига БМТ доирасида, Сербиянинг бевосита иштирокида ечим топишга чақирди.

Сербия ҳукуматининг анъанавий иттифоқчиси ҳисобланган Россия Ғарб таянчига эришган Косово мустақиллигини тан олишдан бош тортмоқда.