Туркия яна Ироқ ҳудудини бомбардимон қилди

Ироқ расмийлари Туркия авиацияси Ироқ шимолидаги тоғли минтақаларни бомбардимон қилгани, бу ерлар курд айирмачилари истеҳкоми ҳисобланишини билдирди.

Мазкур амалиёт талафотлари ҳақида маълумотлар йўқ.

Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчилар партиясига қарши бир нечта чегара орти ҳужумларни уюштирган.

Айни пайтда Туркия жануби-шарқида рўй берган тўқнашувда икки курд жангариси ва икки рус аскари ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.