Покистон ҳаво ҳужумларини қоралади

Покистон армияси мамлакатнинг Афғонистон билан чегарадош минтақаси бўйлаб уюштирилган ҳаво ҳужумларни қоралаб чиқди. Ушбу зарбалар оқибатида Покистоннинг 11 ҳарбийси ҳарбийси ҳалок бўлган эди.

Покистон армияси таъкидича, АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан ҳеч сабабсиз уюштирилган ушбу зарбалар қўрқоқлик аломатидир.

Хабарларга кўра, толиблар жангарилари билан Афғонистон-Покистон черагасида бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 18 киши, Покистоннинг камида 10 ҳарбийси ва 8 жангари ўлдирилган.

Афғонистоннинг Кунар вилоятида ўтказилган ушба ҳарбий амалиётлар Покистон томонига ўтиб кетгани ҳам хабар қилинди. Покистон расмийлари АҚШ самолётлари ушбу минтақани бомбардимон қилганини даво қилмоқда.
Коалиция кучлари ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, мамлакат шарқида уюштирилган ҳаво зарбалари оқибатида 31 киши ҳалок бўлган. Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот вакили Замарий Башарийнинг айтишича, Пактико вилоятида ўлдирилганларнинг аксари жангарилардир.