Поезд йўлдан чиқиб кетди

Россиянинг Амур вилоятида поезд изидан чиқиб кетиши оқибатида 40дан зиёд одам жароҳатланди. Улардан олти нафарининг аҳволи ўта оғир. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча айтилмаяпти.

Ичида 400 йўловчи бўлган поезд Хабаровскдан Нерюнгри шаҳрига кетаётган бўлган. Ҳалокат рўй берган жойда қутқарувчилар иш олиб бормоқда.