Ҳарбийлар мандати узайтирилди

Япония ҳукумати Ироқдаги халқаро қўшинлар учун таъминот юклари етказиб берувчи ўз ҳаво кучлари мандатини яна бир йилга узайтирди. Айни пайтда расмий Токио Ҳинд океанидаги аксилтеррор денгиз кучлари миссиясини ҳам олти ойга узайтиришга қарор қилди.

Ҳукумат матбуот вакили Нобутака Машимуранинг айтишича, ўтган ҳафта расмий Токио Афғонистонга ножанговор қўшин юбориш режасини муҳокама қилишга киришган.

Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган конституцияси мамлакат ҳарбийларини фақат тинчликни сақлаш миссияларига юборишга рухсат беради.