Ҳарбий қўмита Олий суд қарорига қарамайди

АҚШ бош прокурори Майкл Мукейси мамлакат Олий суди қарорига қарамай, террорчиликда айбланиб, Гуантанамо базасида сақланаëтган тутқунларни ҳарбий қўмита олдида суд қилиш амалиëти давом этажагини билдирди.

Унинг айтишича, суд қарори ҳарбий қўмита олдидаги маҳкамаларга тегишли эмас.

2001 йил 11 сенябрь воқеаларига алоқадорликда айбланиб, Гуантанамога ташланган тутқунлар адвокатлари Олий суд қароридан фойдаланиб, маҳбусларга қўйилган айблар бекор қилинишига ҳаракат қилмоқда.

Пайшанба куни АҚШ Олий суди Гуантанамо тутқунлари ҳибсда сақланиши нақадар қонунийлигини текширишни сўраб, мамлакат фуқаролик судларига мурожаат қилишга ҳақли экани тўғрисида қарор қабул қилди.