Видеотасвирлар архиви олиб қўйилди

Россия хавфсизлик хизмати ходимлари собиқ президент Борис Ельциннинг шахсий видеотасвирчисига қарашли видеотасвирлар архивини қўлга олди.

“Коммерсант”газетаси хабарига қараганда, хавфсизлик хизмати ходимлари Ельциннинг сиёсий фаолияти давомидаги у билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар суратга туширилган қарийб 600 та видеотасмани мусодара қилган.

Видеотасвирчи Александр Кузнецовнинг газета мухбири билан суҳбатда айтишича, хавфсизлик хизмати унинг Россияда демократия аҳволи тўғрисида ҳужжатли фильм устида олиб бораётган ишига тўсқинлик қилмоқчи.

Ҳозирча Россия ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа юзасидан изоҳ бермади.